Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 17.08.2022 й. 05-1449-сон "O`z DSt 3621:2022 "Бир маротаба қўлланиладиган стерилланган киндик қисқичи. Техник шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.09.2022 й. 110-сон билан рўйхатга олинган)
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.09.2022 й.
N 110
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ
САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН
ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИ
БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
17.08.2022 й.
N 05-1449
БУЙРУҒИ
O`z DSt 3621:2022
"Бир маротаба қўлланиладиган
стерилланган киндик қисқичи. Техник шартлар"
Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини
тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2022 йил 16 сентябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 110]
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:
1. O`z DSt 3621:2022 "Бир маротаба қўлланиладиган стерилланган киндик қисқичи. Техник шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.
Бош директор Д. Саттаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).